08:52 / 18.05.2017
25803

Фото: Instagram юлдузига айланган мушук

Австралиялик Стефи Ҳёрст тўрт йил муқаддам мейн-кун зотидаги мушукни, жонивор 12 ҳафталик бўлганда сотиб олди. Яқинда эса Стефи Умар (мушукнинг номи шундай) учун Instagram’да алоҳида саҳифа очди. Унга деярли 20 минг киши обуна бўлиб улгурди. Ҳамма гап мушукнинг йирик ҳажмида: унинг узунлиги 120 сантиметр, оғирлиги эса - 14 килограмм келади. Стефининг фикрича, Умар ўсишда ҳали-ҳамон давом этаяпти. Ҳайвон ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, унинг эгасига Гиннесс рекордлар китоби вакиллари мурожаат қилиб, мушукнинг аниқ ўлчамлари ҳақидаги маълумотни сўрашди. Ҳозирча энг узун мушук деб Англиянинг Йоркширидан бўлган 118 сантиметрли мейн-кун ҳисобланади, деб хабар бермоқда TJournal. Қуйида Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун номзод бўлиб турган мушук Умар тасвирланган фотосуратлар тақдим этилади.

Суратлар манбаси:@omar_mainecoon / Instagram.com 

Top