07:41 / 18.05.2017
4411

Франциянинг янги ички ишлар вазири ўз олдига қандай асосий вазифаларни қўймоқда?

Фото: AFP 2017 / Etienne Laurent/Pool

Франциянинг янги ички ишлар вазири Жерар Коллон унинг янги лавозимда бажарадиган биринчи навбатдаги вазифалари француз халқини ҳимоялаш, террорчиликка ва ИШИД сафларига ёллашга қарши кураш бўлишини айтди. Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Коллон янги лавозимга киришгандан кейинги илк нутқида Европа ва айниқса Франция "террорчилар нишони" ҳисобланишини айтди ва террорчилик хавфи нафақат ташқаридан билдирилаётганини, балки мамлакат ҳудудида ҳам илдиз отганини қайд қилиб ўтди. Вазирнинг айтишича, у ўзининг саъй-ҳаракатларини ёшларнинг радикаллашишига ва уларнинг "охирги йилларда гувоҳи бўлинган даҳшатли ҳужумлар" содир этишларига йўл қўймасликка йўналтиради.  

Top