15:30 / 18.05.2017
21793

Сирли қотиллик: «Педофилга ўлим!»

Россиянинг Волгоград вилоятида қотиллик юз берди.

Куйбишев қишлоғида 84 ёшли эркак кишини ўлдириб кетишган. Унинг уйидаги кўзгуда эса «Педофилга ўлим!» ёзуви бўлган. Сўзлар аёллар лаб бўёғида ёзилган.

Эркакнинг танасига 7 марта пичоқ урилган. Унинг бошига ҳам икки марта кучли зарба берилган. Қотил 30-40 ёшлардаги аёл экани тахмин қилинмоқда. Одам ўлдирилган уйда аёллар сумкаси ва пичоқ топилган.

Маълум бўлишича, эркак бирор марта судланмаган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Охирги йилларда Россияда педофилия билан жабрланаётганлар сони ортиб бормоқда. Бунгача бир неча марта мактаб ва боғча болаларининг ота-оналари фарзандлари педагоглар томонидан зўрланаётгани ҳақида хабар қилишганди.

Top