Жаҳон | 09:19 / 19.05.2017
4706
1 дақиқада ўқилади

Хитой раҳбари Сеул билан алоқаларни яхшилашга тайёрлигини маълум қилди

Фото: newsru.com

Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпинг Хитой ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларни “нормал йўлга” қайтаришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

ХХР етакчиси бу ҳақда Жанубий Кореянинг Хитойдаги элчиси Ли Хэн Чанга маълум қилган.

«Жанубий Корея билан ишлашга тайёрмиз, бу эришилган натижаларни сақлаб қолиш, баҳсларни тўғри ҳал этиш, Хитой ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларни нормал йўлга қайтариш ва ҳар икки халққа ўзаро тушуниш ва ҳурмат асосида фойда келтириш учун керак», - дея айтиб ўтди у.

Мавзуга оид