12:00 / 19.05.2017
88549

Ўзбекистонликлар тунда осмонда номаълум жисмни кўришди

19 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи кишилар осмонда номаълум жисм учиб ўтганини кўргани ҳақида ёза бошлади. Facebook ва Twitter’даги саҳифаларда шу вақтда олинган суратлар тарқалди.

Тошкентликлар тахминан соат тунги 00:30 атрофида осмонда номаълум учар жисм кўришган. Тармоққа жойланган видеоларда гувоҳлар «Бу самолёт ва мушакбозлик эмаслиги аниқлиги, бу метеорит экани» ҳақида айтишган.

Бундай ҳолат Самарқандда ҳам кузатилган.

Баъзилар бу осмонда ёрқин из қолдириб ўтган жисм ракета эканини тахмин қилишган. Аммо кўпчилик ракета горизонтал тарзда учмаслигини таъкидлаб, бу астероид ёки метеорит эканига ишонч билдирган.

Ҳозирча бу қандай жисм бўлгани ҳақида расмий маълумот йўқ.

 

Top