19:15 / 20.05.2017
14525

Эрон президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонган Ҳасан Руҳоний ҳақида нималарни биласиз?

Фото: РИА "Новости"

20 май куни Эрон Ислом Республикасида бир кун аввал бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижалари маълум бўлди. Сайловларда мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний ғалаба қозонди – унинг учун сайловчиларнинг 57 фоизи (23,5 млн.) овоз берди. Бу ҳақда Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий хабар берди.

Ҳасан Руҳоний 1948 йилнинг 12 ноябрь куни Эрон шимолидаги Семнан вилоятининг Сорхе шаҳарчасида зираворлар дўкони эгаси оиласида туғилган. Унинг асл фамилияси Фарийдун. 1970 йилларда у фамилиясини Руҳонийга алмаштирган, бу эса форс тилидан таржима қилинганда “диндор”, “маънавий” деган маънони беради. 

Кум шаҳридаги “Кум Ҳавза” олий шиа семинариясида диний таълимни олган. 1972 йилда Теҳрон университетини ҳуқуқ соҳасида тамомлаган. 1990 йилларда Буюк Британиянинг Глазгосидаги Каледон университетида таҳсилини давом эттирди ҳамда у ерда 1995 йилда магистр, 1999 йилда эса - доктор унвонини олди. Унинг диплом иши “Эрон тажрибаси асосида ислом қонунчилик ҳокимияти”, диссертация эса – “Эрон тажрибаси мисолида шариат қонунларининг қўлланилиши” мавзусида бўлган.

Руҳоний ислом инқилобий ҳаракатига (унинг отаси ҳаракатнинг фаол иштирокчиси бўлган) 15 ёшида қўшилади. Шундан сўнг мамлакат бўйлаб сафарларга чиққан ва ҳаракат етакчиси Ҳаменеий учун ташвиқот олиб борган, бир неча бор ҳибсга олинган. Охир-оқибат 1977 йилда, Ҳаменеий кетидан ўзи ҳам мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Парижда яшаган.

Фото: РИА "Новости"

1978 йилда Эронда ислом инқилоби бошланди, Ҳаменеий Теҳронга қайтиб келди, ҳамда Руҳоний унинг ортида мамлакатга қайтди.

1979 йилги инқилобдан сўнг Руҳоний Эрон армиясини ислоҳ қилиш билан шуғулланади. 

1980 йилда мажлис (парламент)га сайланди, у ерда мудофаа (1980-1990) ва ташқи сиёсат бўйича қўмитага (1990-2000) раҳбарлик қилди, 1992-2000 йилларда эса мажлис раиси ўринбосари бўлган.

1980-1983 йилларда Эрон телерадиоузатишни кузатиш бўйича Кенгаш аъзоси сифатида ишлаган.

Фото: Reuters

1980-1988 йиллардаги Эрон-Ироқ уруши вақтида Эрон қуролли кучлари қўмондонлигида юқори лавозимларни эгаллаган. 1982-1988 йилларда мудофаа бўйича Олий кенгаш аъзоси бўлган бўлса, 1983-1985 йилларда – Эрон-Ироқ фронтида қуролли кучлари қўмондони ўринбосари сифатида ишлаган. 1986-1991 йилларда – Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони. 1988-1989 йилларда – Эрон қуролли кучлари қўмондони ўринбосари.

1989 йилдан бери – миллий хавфсизлик бўйича Олий кенгаш, 1991 йилдан эса – қабул қилинаётган қарорларнинг қанчалик тўғри экани бўйича Кенгаш аъзоси.

1989-2005 йилларда – миллий хавфсизлик бўйича Олий кенгаш биринчи котиби. Президентлар Али Акбар Ҳошимий-Рафсанжоний ва Муҳаммад Ҳотамийнинг миллий хавфсизлик масаласи бўйича маслаҳатчиси.

1992-2013 – Эрон стратегик тадқиқотлар Маркази президенти.

Фото: AP

2000 йилдан – экспертлар Кенгаши (катта таъсирга эга ҳамда ўз таркибидан давлат раҳбари – ЭИР раҳбарини танловчи давлат органи) аъзоси.

2003-2005 йилларда Эрон ядро дастури бўйича музокараларда мамлакат делегациясига бошчилик қилган. Шу йилларда Эрон ядро дастури бўйича ишларни бир қатор объектларда қисмат тўхтатди.

2013 йилнинг 14 июнь куни президентлик сайловларининг бирида турида, 50,68 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди. Инаугурация икки босқичда бўлиб ўтди. 3 август куни Руҳоний номзодини оятуллоҳ Али Ҳаменеий тасдиқлаган бўлса, 4 августда Руҳоний парламент олдида қасамёд қилди.

Ўрта позицияга эга, шу билан бирга, Эрон олий диний раҳбарияти қўллаб-қувватловига ҳам эришган. Руҳоний ҳукумат тепасига келгач Эрон ва АҚШ президентларининг 35 йил давомидаги илк тўғридан-тўғри алоқалари юз берди: 2013 йилнинг кузида Руҳоний ва Барак Обама ўзаро мактуб алмашишди, 2013 йилнинг 28 сентябрь куни эса уларнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Фото: Reuters

Ҳасан Руҳоний мамлакатдан Эрон ядро досьеси бўйича музокараларда иштирок этди, улар 2015 йилнинг 14 июль куни Эрон ядро дастури бўйича якуний Қўшма кенг кўламли режанинг имзоланиши билан якунланди (Эрон қурол мақсадига мўлжалланган плутонийни ишлаб чиқармаслик ва бойитилган уран ҳажмини санкцияларнинг бекор қилиниши эвазига камайтириш мажбуриятини олди).

Иккинчи даражали Ғалаба медалига эга, 1980 йиллар охирида Эрон-Ироқ уруши давомида мукофотланган; Ҳуррамшаҳрни озод қилиниши туфайли биринчи даражали Ғалаба медалини (Эрон-Ироқ уруши охирида) олган.

Руҳоний – форс, инглиз ва араб тилларида ёзилган 100 дан ортиқ китоб ва илмий мақолалар муаллифи. 

1969 йилда Саҳида Руҳонийга уйланган. Уларнинг беш нафар фарзанди бор. 1992 йилда ўғилларидан бири ўз жонига қасд қилган.

Учта опа-сингил ва ака-укалари бор. Укаси – Ҳусайн Фарийдун – дипломат, тарихчи, вилоятлардан бирининг губернатори бўлган. Руҳонийнинг президентлик сайловларидаги сайловолди штабида ишлаган.

Мусулмон шиа. Хўжатулислом унвонига эга.

Top