02:00 / 21.05.2017
25184

Эгизак опа-сингилларнинг 100 ёшлик юбилейидан ажойиб суратлар ва видео

Фото: BoredPanda

Бразилиялик эгизак опа-сингиллар Мария Пиньятон Понтин ва Паулина Пиньятон Пандольфи 15 май санасида 100 ёшга тўлдилар. Шу ҳафтанинг душанба куни улар ҳаётнинг бу ажиб палласидан эсдалик бўлиб қолувчи  суратларга тушишди. 

Фотожамланма сураткаш Кмила Лима томонидан ишланган ҳамда унинг Facebook'даги саҳифаси орқали тақдим этилган.

"Мен бу опа-сингиллар ҳақида эшитгандим, шу боис ушбу ажойиб фотографик асаримни уларга совға қилишга қарор қилдим. Улар чиройли ва жуда хушбичим аёллар! Мен умрим мобайнида бундай ёши улуғ инсонларни учратмаган эдим. Улар шундай совғага муносиб", - дейди сураткаш. 

Top