Жанубий Кореянинг янги президенти Мун Жэ Ин Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги раҳбарлари ва хавфсизлик масаласи бўйича янги маслаҳатчи номларини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган.
Президент қарорига кўра, эндиликда Ким Дон Ён Молия вазири ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди. Ташқи ишлар вазирлигига эса БМТ бош котибининг собиқ ёрдамчиси Кан Гён Хва раҳбар этиб тайинланди.
Президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Мунга сайловолди штабида ташқи сиёсат масалаларида бош маслаҳатчилик қилган Чой Ин Ён бўлди.