19:07 / 22.05.2017
14443

АПЛда мавсумнинг энг чиройли голи аниқланди

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Эмре Жан май ойида «Уотфорд» дарвозасига урган гол 12 номзод орасида биринчи бўлди. Аввалига ҳар ойнинг энг яхши голи муаллифлари орасида саралаш ўтказилган, финалда 3 футболчи қолган.

Финалдаги 3 футболчидан бири Жаннинг голи мухлисларга «Вест Ҳэм» ҳужумчиси Энди Кэрроллнинг «Кристал Пэлас»га урган голи ҳамда «Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жирунинг худди шу «Кристал Пэлас» дарвозасига йўллаган голидан кўра кўпроқ ёққан.

Жирунинг «қисқичбақа» усулидаги зарбаси.

Кэрролл ҳам ундан қолишмаган.

23 ёшли Жан «Ливерпуль» сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

2016/17 йилги мавсумда у АПЛнинг 32 учрашувида майдонга тушиб, 5 гол урган ва икки голга ҳаммуаллифлик қилган.

Top