14:04 / 22.05.2017
9744

Ҳонгконглик талабалар самолёт жавонларида жой етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишди

Фото: Airbus

Ҳонгконг университети талабалари самолёт юк жавонларидаги жой етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишди. Улар ўриндиқлар остига жойланган кичик йиғилувчи секцияни ихтиро қилишди. Daily Mail'да маълум қилинишича, уларнинг ихтироси Тулузада бўлиб ўтган Airbus' 2017 Fly Your Ideas танловида биринчи ўринни эгаллаган. 

Шахсий буюмлар (рюкзаклар, сумкалар)га мўлжалланган жавон қарши томондаги кресло остига жойланади. Таъкидлаш жоизки, у ёпиқ ҳолатда оёқларга халақит бермайди.

Фото: DAELead

Airbus вакилининг маълум қилишича, танловдаги ҳакамлар ҳайъати ихтиронинг оддий ва самаралилигидан ажабланишган. Жамоа мусобақадаги ғалабаси учун 40 минг евро миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. 

Top