23:20 / 22.05.2017
8313

Ўзбекистон ва Қозоғистон солиқ тизимидаги баъзи келишувларга ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги Даромадлар ва мулкларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳақидаги келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади.

Келишув 1996 йил 12 июнда имзоланганди. Келишувга баённома 2017 йил 23 март куни Остонада имзоланган.

Баённома 16 та моддадан иборат. Ҳужжат билан келишувда қўлланувчи баъзи терминлар маъносига ўзгартириш киритилган.

Шу билан бирга доимий муассасалар фаолиятини ва келишув доирасида уларга солиқ солишнинг тартибини тартибга солувчи моддаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бундан ташқари, давлатларнинг ваколатли идоралари билан ахборот алмашинуви ва солиқларни ундириш бўйича ўзаро ҳаракатлар механизмлари батафсилроқ баён қилинган.

Top