«Бухоро-1» темир йўл вокзалида антитеррор машқлари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 май куни «Бухоро-1» темир йўл вокзалида вилоят ҳудудидаги ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўқув тактик машғулотлари ўтказилди. Бу транспорт объекти бекорга танланмади, сабаби транспорт воситалари хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ва темир йўл вокзалини террорчилик актларини қайтаришга доимий равишда тайёр туриши тегишли хизматларнинг устувор вазифаси ҳисобланади.
Машқларда ФВВ, ИИВ, МВ, бошқа куч тузилмалари бўлинмалари ходимлари, шунингдек, Бухоро вилояти ҳокимияти вакиллари иштирок этди. Машқлар давомида ҳуқуқ-тартибот ва қутқарув хизматларининг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракати ишлаб чиқилди ҳамда тайёгарлик даражаси текширилди, бунда ёнғин хавфсизлиги ва тиббий ёрдам хизматлари ҳам қамраб олинди.
Машғулот сценарийсига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимларига темир йўл вокзали йўловчилари хавфсизлигини таъминлаши ва вагонлардан бирини эгаллаб олган шартли террорчиларни зарарсизлантириши талаб этилди. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари бўлинмалари белгиланган вазифаларни бажаришди юқори профессионаллик ва қатъият кўрсатишди, қуролланган жангариларни зарарсизлантиришда тезкор ҳаракат қилишди.
Машқлар барча қамраб олинган тузилмаларнинг юқори мобиллиги, воқеа жойига ўз вақтида етиб келган авариявий-қутқарув бригадалари ҳаракатининг ўзаро уйғунлигини кўрсатиб берди. Қутқарувчилар жабрланганларни эвакуация қилишди ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди.
Ўтказилган махсус амалиёт якунида қайд этилишича, машқлар юқори даражада ўтказилган, қўйилган вазифалар эса тўла ҳажмда бажарилган.
Мавзуга оид
14:55 / 28.12.2024
Бухорода Ҳайработ каналида чўкаётган 16 ёшли қиз қутқариб қолинди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024