09:23 / 23.05.2017
5335

Гризманн "МЮ"га ўтиши мумкинлигига шама қилди

"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Антуан Гризманн француз кўрсатувларидан бирида ўзининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши эҳтимоли ҳақида гапирди. 

"Менинг келажагим ҳақида қарор яқин ҳафталар ичида аниқлашади, деб ўйлайман. "Манчестер Юнайтед"ми? Бўлиши мумкин. Буни 10 баллик шкалада ҳисоблайдиган бўлсак 6 балл", – деди Гризманн. 

Жорий мавсум Гризманн "Атлетико" сафида 53та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол уришга муваффақ бўлган. 

Top