17:25 / 23.05.2017
6262

Хитойда йирик ЙТҲ рўй берди, 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлган

Хитой шимолида жойлашган Хэбэй вилоятидаги автомобиль йўлида юз берган йирик ЙТҲ оқибатида ўн икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой ОАВ хабар тарқатди.

Ҳодиса Чжанцзякоу ва Шицзячжуан шаҳарларини боғловчи тезюрар йўлда сешанба куни эрталаб юз берди. Бензин олиб кетаётган транспорт воситаси кўмир ортилган юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув портлаш ва ёнғинга сабаб бўлди.

Марказий телевидение маълумотига кўра, 12 киши ҳалок бўлди, 9 нафар инсон жабрланди.

Top