19:30 / 23.05.2017
28107

Видео: Футбол тарихидаги энг ажабтовур ва чиройли автоголлардан бири киритилди

Англия ёшлар (U-20) терма жамоаси ҳимоячиси Фикайо Томори футбол тарихидаги энг чиройли автоголлардан бирига муаллифлик қилди.

Гап шундаки, «Челси» ёшлар жамоаси вакили Жанубий Корея мезбонлик қилаётган 20 ёшгача футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг Гвинеяга қарши учрашувида шундай воқеа муаллифи бўлиб қолди. Томори учрашувнинг 59-дақиқасида майдон марказидан туриб кутилмаганда ўз дарвозабонига тўпни қайтариб беришга қарор қилди. Томори зарбаси кучли чиқди, шунингдек, «МЮ» дарвозабони саналган Дин Ҳендерсон ҳам вазиятни кутмагани боис анча олдинга чиқиб кетганди. Натижада Англия ажабтовур гол ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Қизиқ томони, ЖЧ-2017 (U-20) доирасидаги Англия ва Гвинея учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

Top