13:10 / 24.05.2017
141491

Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги видеомурожаатини эълон қилди. Унда Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни Михаил Булгаковнинг «Ит юрак» асари қаҳрамони Полиграф Шариков билан таққослаган.

«Мана сен, Алексей Полиграфович, муносиб давомчига айланмоқдасан. Бироқ, агарда Шариков китобда шунчаки тентак ва саводсиз одам бўлса, сен ундан ҳам узоқроққа қараб кетаяпсан. Сен нафақат сафсатабоз, балки жуда ҳам бадиий ёлғончисан», - деди тадбиркор.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, мухолифатчидан дебатларга таклифни эмас, балки узр сўрашини кутганди.

«Бизнинг дебатлар судда бўлади, Алексей Полиграфович Навальний. Туф сенга яна бир марта», - деди у.

Бундан ташқари, Усмонов ўзининг илк видеомурожаати ҳақида ўз фикрини, жумладан, «жуда ёмон» бўлса ҳам, билдирган барчага миннатдорлик изҳор қилди.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг биринчи видеомурожаати ҳамда унга Навальний қайтарган жавоби ҳақида мақолалар тақдим этилганди.

Top