11:24 / 24.05.2017
98713

Сайёранинг 16 та энг қиммат материали

Инсоният кўп асрлар давомида олтинни дунёдаги энг қиммат материал, деб ҳисоблаб келади. Бироқ бу янглиш фикр.

AdMe дунёдаги энг қиммат материаллар рейтингини тузиб чиқди. Олтин бу рўйхатнинг ҳаттоки кучли учлигига ҳам кирмади.

16. Заъфарон – бир грамм учун 11 доллар

Бу ноёб зиравор бўлиб, ўзига таъм ва фойдани жамлаб олган. Уни ишлаб чиқариш жуда қийин, ҳиди, таъми ва фойдали хусусиятлари эса бошқа зираворлар олдида тенгсиздир.

15. Олтин – бир грамм учун 56 доллар

Энг машҳур қимматбаҳо металл дунёдаги аксарият аёлларда бор. Қадимдан у “сиғиниш” объекти бўлиб келган. Дунёдаги энг гўзал барча нарса айнан у билан таққосланади.

14. Родий – бир грамм учун 58 доллар

Оқолтин гуруҳидаги металл, жуда ноёб. Ер қатламининг 1 тоннасида атиги 0,001 г родий бор. 

13. Оқолтин (платина) – бир грамм учун 60 доллар

Кумуш-пўлат рангдаги ноёб металл. У худди олтин каби кислоталар, ишқорлар ва бошқа бирикмаларнинг таъсирига чидамли.

12. Метамфетамин – бир грамм учун 100 доллар

Амфетаминдан ишлаб чиқилган, оқ кристалл бу модда қонун билан тақиқланган.

11. Каркидон шохи – бир грамм учун 110 доллар

Тиббий соҳада жуда юқори қийматга эга, шунингдек, пичоқлар учун соп тайёрлаш мақсадида ҳам фойдаланилади. Каркидонлар браконьерлар туфайли йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган.

10. Героин – бир грамм учун 130 доллар

Онгни ўзгартирувчи опиат. У билан ҳеч қачон юзма-юз келмаган маъқул. Фильмларга кўра, уни топиш мураккаб, айнан шунинг учун ҳам у қиммат туради.

9. Кокаин – бир грамм учун 236 доллар

Бу наркотик модда қиммат бўлишига қарамай, яхши ҳеч нарса олиб келмайди. Оқ кристалл кукун жуда жиддий хавфга эга. Аввалги гиёҳванд моддадан анча “тоза” ва табиий, деб ҳисобланади, шунинг учун қимматроқ туради.

8. ЛСД – бир грамм учун 3000 доллар

Наркотиклар ичига кирувчи психофаол модда. Узун ва қиммат ўлим йўли. Бу ярим синтетик наркотикни ишлаб чиқариш жараёни анча мураккаб, шунинг учун қиймати ҳам юқори.

7. Плутоний – бир грамм учун 4000 доллар

Кумуш-оқ рангдаги оғир мўрт радиофаол металл. Ядро қуроли, атом реакторлари учун ядро ёқилғиси ва фазовий аппаратлар учун қувват манбаи сифатида қўлланилади.

6. Паинит – бир грамм учун 9000 доллар

Бу тош шу даражада ноёб-ки, ҳаттоки у ҳақда деярли ҳеч ким билмайди ҳам. Тўқ сариқ ёки қизғиш-жигар рангдаги минерал атиги 65 йил аввал очилган. Бугунги кунда дунёда фақатгина бир неча юзта кристалл бор.

5. Тааффеит – бир грамм учун 20000/ бир қирот учун 4000 доллар

Қимматбаҳо тош. Сирень, пушти, қизил рангда ва ҳаттоки рангсиз бўлиши мумкин. У олмослардан миллион мартага ноёброқ, шу сабабдан афсонага айланиб кетган. Аммо заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда унга талаб юқори эмас. 

4. Тритий – бир грамм учун 30000 доллар

Нур манбаларида, масалан, тритийли нур беришда фойдаланилади. Бир килограмм тритийни ишлаб чиқариш тахминан 30 млн. долларга тушади.

3. Олмос – бир грамм учун 55000 доллар

Дунёдаги энг машҳур қимматбаҳо тош. У ҳақда ҳар бир қиз бола орзу қилади.

2. Калифорний – бир грамм учун 25–27 млн. доллар

Энг қиммат элемент, 1950 йилда очилганидан бери атиги бир марта яратилган.

1. Антимодда – бир грамм учун 62,5 трлн. доллар

Ердаги энг қиммат субстанция (доим ҳаракатланиб, ўзгариб, ривожланиб турадиган материя, бутун борлиқнинг бирламчи асоси). Миллиграмм позитронларни ишлаб чиқариш тахминан 25 млн. долларга тушган. Келажакда антимоддани фазовий кемалар учун ёқилғи сифатида қўллаш мумкин. Аммо, атиги бир граммни яратиш учун, бутун дунё бутун бир йил давомида тўхтовсиз ишлаши лозим.

Бонус: нефрит тош – 170 миллион доллар

Мьянмадаги кончилар мамлакат шимолида Качин штатидаги конда дунёдаги энг катта нефрит тошини топишди. Баландлиги 14 фут ва узунлиги 19 фут келадиган тош тахминан 200 тонна келади. У Хитойга юборилади, ҳамда қимматбаҳо тақинчоқлар ва ҳайкалтарошлик намуналарида ишлатилади.

Top