18:40 / 25.05.2017
3579

Афғонистонда махсус хизматлар штаби ёнида портлаш юз берди, қурбонлар бор

Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилояти, Фото: Twitter/@AttaullahWazir5

Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилоятида юз берган портлаш натижасида олти киши ҳалок бўлди ва яна икки нафари жароҳат олди. Ҳодиса мамлакат миллий хавфсизлик директорати офиси жойлашган бинога яқин жойда юз берган, деб хабар қилмоқда Tolo News телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса Вашир туманида сешанба куни юз берган. Воқеа тафсилотлари номаълум.

Афғонистондаги вазият мураккаблашишда давом этмоқда. Аввал мамлакат қишлоқ туманларида йирик ҳудудларни эгаллаб олган толиблар йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. Шунингдек, мамлакат ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳи таъсири ҳам ошган.

Top