16:00 / 25.05.2017
15330

Ҳассали чемпионлар. Стокҳолм финалидан асосий лаҳзалар

24 май куни Стокҳолмдаги «Френдс-Арене» стадионида «Манчестер Юнайтед» ва «Аякс» жамоалари ўртасида Европа Лигаси финали ўтказилди. Учрашув инглизлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Голлар мавсум аввалида «манкунианлар» сафига келиб қўшилган Поль Погба ҳамда Генрих Мхитарян томонидан урилди.

Мазкур ғалаба «МЮ» учун Чемпионлар лигасига йўлланма берди ва Жозе Моуриньо шогирдлари танаффусдан сўнг энг нуфузли клублар мусобақасига қайтди. Нидерландия вице-чемпиони сифатида «Аякс» бу вазифани олдинроқ уддалаб бўлганди.

Моуриньо «Юнайтед»даги илк мавсумидаёқ 3та совринга эга чиқди. Жамоа ўтган йил августида, мавсум арафасида «Лестер»ни таслим қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритган, кейинроқ Англия Лига кубогида «Саутҳемптон» устидан зафар қучганди.

«Трибуна» ўз ўқувчиларига Стокҳолм финалидаги асосий лаҳзалар суратларини тақдим этади.

 

Top