11:43 / 25.05.2017
11304

Пойтахтда яна бир фоҳишахона аниқланди

2017 йил 22 май куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, тахминан соат 17:30 ларда фуқаро Цой Мария ва Ибрагимов Каримлар (шахсларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ғаразли ва бошқа паст ниятда, Цойнинг хонадонида фоҳишахона сақлаб, 140.000 сўм пул эвазига фуқаролар “М” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Цой ва Ибрагимовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми (фоҳишахона бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top