08:16 / 26.05.2017
49538

17 йил она бўлишни орзу қилган аёл бирваракайига 6 фарзандни дунёга келтирди

Фото: Washingtonpost

17 йилдан бери фарзанд кўришни орзу қилган америкалик оилада бирваракайига 6 фарзанд дунёга келди, деб хабар бермоқда Washington Post нашри. 

Виргиния штатидаги Ричмонд шаҳрида яшовчи нигериялик муҳожирлар Ажибола ва Адебойя Тайво 11 май куни бирваракайига 3 ўғил ва 3 қизли бўлишди. Кесерча кесиш билан ўтган туғуруқни 40 шифокордан иборат бригада қабул қилди.

Шифокорларнинг айтишича, ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида дунёга келган эгизаклар "ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар ва ривожланишда давом этмоқдалар", бироқ ҳозирча интенсив даволаниш палатасида шифокорлар кузатувида қолмоқдалар. Улар қачон чиқарилишлари муддати ноаниқ. 

Эгизакларнинг онаси ўтган ҳафтада шифохонадан чиқарилиб юборилган. Тиббий муассаса вакилининг айтишича, она фарзандларини парваришлашни таъминлаш билан машғул.

Фото: Washingtonpost

Чақалоқлардан энг кичигининг вазни туғилганда 500 грамм, энг каттасиники эса 1 кг дан сал кўпроқ бўлган.

"Умид қиламанки, фарзандларимдан энг кичиги катта бўлганда "онажон, қаранг мен қандай миттигина эдим ва ҳозир қандай катта бўлиб улғайдим" дея олади", деб айтди бахтли она. Унинг на ўзи, на турмуш ўртоғи ва на шифокорлар матбуот билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмаяптилар.  

Бирваракайига 6 фарзанднинг дунёга келиши камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Бу қаҳрамонларимиз туғилган шифохонада бу биринчи ҳолат бўлган. Маълум қилинишича, 2015 йилда АҚШда 4 млн чақалоқ туғилган бўлса, туғуруқлардан 24 тасида 4 ва ундан кўпроқ бола дунёга келган.  

 

Top