18:00 / 26.05.2017
5308

Афғонистонда илк аёллар телеканали ишга тушди

Афғонистонда илк аёллар телевизион канали «Зан-ТВ» ишга тушди. Бу ҳақда «Afganistan.ru» хабар тарқатди.

«ОАВдаги илк чиқишларимдан кейин кўплаб таҳдидлар қилинганди. Ҳатто оила аъзоларим ҳам қиз бола телевидениеда ишлаши хатолигини айтишади. Лекин мен барчасини инкор этиб, ўз мақсадим йўлида давом этмоқдаман», деган телеканалнинг очилиш маросими вақтида 22 ёшли Шамила Расулий

Канал асосчиси Ҳамид Самарнинг маълум қилишича, каналнинг ташкил этилиши кўплаб афғон аёллари ташаббуси билан бўлди.

НТВ хабарига кўра, «Аёллар канали»да 54 ходим бор, уларнинг аксари талабалардир. Жамоада 16 эркак бўлиб, бу ходимларнинг умумий сонининг учдан бир қисмини ташкил этади. Улар асосан съёмка ва монтаж жараёнида ишлайди. Қолган ишлар аёллар зиммасида бўлади. Телеканал 18 соат ишлайди, соат 6:00дан ярим тунгача.

Айни вақтда Афғонистонда 40га яқин телеканал мавжуд. Консерватив қарашлар туфайли аёллар бу телеканалларда чиқиш қилиша олмайди.

Top