11:22 / 26.05.2017
9559

Фото: Тошкентда 22 млн сўмни талончилик билан эгаллаб олган жиноий гуруҳ ушланди

2017 йил 27 апрель куни номаълум шахслар Сергели туманидаги “Қумариқ Метан” ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида фуқаро Д.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашина салонидан 22 млн сўм нақд пулларни талончилик йўли билан эгаллаб, давлат рақами бўлмаган “Нексия-2” автомобилида воқеа жойидан яширинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели туман ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан ЖКнинг 166-моддаси, яъни талончилик аломатлари билан жиноий иш қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилганди. Тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни муқаддам босқинчилик жинояти учун судланган Расулов Акмал, муқаддам босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари учун судланган Зиёев Дилмурод ва Низомиддинов Беҳзодбеклар содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинганлар. Мазкур жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чоралари қўлланилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси фуқароларга мурожаат қилиб, кимда-ким қуйидаги суратларда акс этган жиноятчиларнинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлса “102” телефон рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига хабар қилишларини сўраб қолади. 

Top