10:16 / 26.05.2017
8787

Конфедерациялар кубоги бошқа турнирга алмаштирилиши мумкин

ФИФА Конфедерациялар кубоги мусобақасини ислоҳ этишни режалаштирмоқда.

As нашри тарқатган хабарга кўра, терма жамоалар ўртасидаги мусобақа ўрнида клублар иштирокида қитъалараро турнир ташкил этилиши мумкин.

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Конфедерациялар кубоги ва декабрда ўтадиган клублар ўртасида жаҳон чемпионати мақсадга қанчалик мувофиқлигини кўриб чиқиш кераклиги ҳақида гапирган эди.

Янги турнир Қитъалараро кубок деб аталиши, унда 16 ёки 24 клуб қатнашиши мумкин: Чемпионлар лигасининг охирги икки йилдаги ғолиблари ва финалчилари, Либертадорес кубоги ва Европа Лигаси ғолиблари, шунингдек, Осиё, Африка ҳамда Шимолий ва Марказий Америкадаги клублараро мусобақалар ғолиблари. Турнир икки йилда бир марта ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Айни вақтда Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) билан музокаралар олиб борилмоқда. Янги турнир туфайли Америка Кубоги Европа чемпионати билан бир вақтда ўтказилишига эришиш зарур бўлади.

Шу тариқа, Россияда ўтадиган Конфедерациялар кубоги-2017 тарихда энг сўнггиси бўлиб қолиши мумкин. Конфедерациялар кубоги-2017 турнир 17 июндан 2 июлга қадар Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида ўтказилади.

Top