14:31 / 26.05.2017
6560

Париж аэропортида автомобилларни роботлар тураргоҳларга жойлаштирмоқда

Фото: motor.es

Франциянинг Stanley Robotics компанияси Парижнинг «Шарль-де-Голль» аэропортини махсус роботлар билан жиҳозлади. Улар машиналарни кираверишда мустақил равишда олиб, эгаси қайтган вақтда олиб чиқиб беради. 

Робот Stan дея номланган бўлиб, Stanley Robotics маълумотларига кўра, у ҳар қандай турдаги автомашиналарни автотураргоҳга жойлай олади. Унинг хизматидан фойдаланиш учун автомобилни тураргоҳга кираверишдаги махсус ўринга қўйиш талаб этилади. Шундан сўнг, терминалдаги тугмача босилса, Stan келиб автомобилни олиб кетади. 

Stanley Robotics компаниясининг қўшимча қилишича, бу робот автотураргоҳ ҳудудидан самарали фойдаланишни билади. Чунки, у машиналарни оддий ҳайдовчиларга қараганда зичроқ жойлаштира олади. Шу сабабли битта автотураргоҳдаги ўринлар сони бино конструкциясига ўзгартиш киритмасдан қўшимча 50 фоизгача ортиши мумкин. 

Бундай роботлар аввал қўлланилган. Масалан, Американинг Robotic Parking Systems фирмаси шу каби қурилмаларни ишлаб чиқаради. 

Top