14:44 / 27.05.2017
16781

Тошкент йўлларидаги таъмирлаш ишлари қандай давом этмоқда?

Фото: Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

"Трансйўлқурилиш" ДУК томонидан айни вақтга қадар пойтахтнинг бешта туманидаги бир қатор кўчаларда – умумий ҳисобда 11,81 км узунликдаги йўллар жорий ва тўла таъмирланди. Бунда – 207 000 квадрат метр жойга асфальт ётқизилди, деб хабар бермоқда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан, Олмазор туманидаги - "Талабалар" кўчасида 2,86 км, "Мухбир" кўчасида 1,3 км, "Бешқўрғон" кўчасида 1,7 км; Учтепа туманидаги - "Гулистон" кўчасида 2,1 км, "Қурилиш" кўчасида 1,6 км; Чилонзор туманидаги Чўпонота кўчасида 1,1 км; Миробод туманидаги "Туркистон" кўчасида 0,9 км; Мирзо Улуғбек туманидаги Махтумқули кўчасида эса 0,25 км йўллар таъмирланди.

Қуйидаги фотосуратларда "Трансйўлқурилиш" ДУК томонидан пойтахтда амалга оширилган ишларнинг айрим мисоллари акс этган.

“Бугунги кунда бошқа кўчалардаги йўл қурилиши ва таъмирлаш жараёнлари дастур бўйича давом эттирилмоқда”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Top