13:30 / 28.05.2017
8344

Ноқонуний доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари йўқ қилинди

2017 йилнинг 26 май куни Суд Департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва суд ижрочиларининг туман бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом талаби асосида суд ижрочиларининг иш юритувида мавжуд ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан тадбир ўтказилди.

Низом талабларига кўра, мажбурий тарзда қуйидагилар йўқ қилиб ташланиши белгиланган этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво, тамаки маҳсулотлари, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатлар учун биологик актив ва оддий қўшимчалар, экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсиз деб тан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар, мажбурий сертификатланиши керак бўлган, сертификатлаш органининг хулосаси билан стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас, деб эътироф этилган маҳсулотлар, асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, улар ҳуқуқ эгасининг илтимоси бўйича уларга берилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек, контрафакт асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларини тайёрлаш ва такрорлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, экспертиза хулосасига кўра, бевосита истеъмол учун яроқсиз бўлган ҳамда ишлаб чиқаришда ва иккиламчи қайта ишлашда фойдаланиш учун яроқли, деб эътироф этилган озиқ-овқат товарлари кейинчалик қайта ишлаш ёки фойдаланиш учун тўлов эвазига тегишли корхоналарга берилади.

Бугунги ўтказилган тадбирда этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво, тамаки маҳсулотлари, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари йўқ қилинди.

Тадбирда суд ижрочилари, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари, божхона органи ходимлари, прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ҳодимлари ва бошқа мутасадди ташкилот ҳодимлари иштирок этишди.

 

Top