20:48 / 29.05.2017
8818

Google'да персонал қидирув функцияси пайдо бўлди

Янги фильтр сизнинг Google Photos, Gmail ва бошқа Google иловаларингиз бўйича қидирув натижаларини кўрсатади. "Лайфхакер" шу ҳақида хабар берди. 

Бу қандай амалга ошади: дейлик, сиз бирор бир кийим излаяпсиз, Google Photos бўлимингизда шундай либос суратлари бўлса, қидирув сизга шу суратларни ҳам тақдим этади. Шахсий материаллар умумий суратлардан олдин, қидирув тизимининг олд қаторларида пайдо бўлади. View all Google Photos results'га босиб, сизда ушбу мавзу бўйича қандай суратлар борлигини кўриш мумкин бўлади. 

Янги функциядан фойдаланиш учун қидирув сатри остидаги браузерда "Яна" тугмасини изланг ва ундаги "Персонал қидирув"ни босинг. Бундай функция янгиликлар, расмлар ва видеолар билан бир қаторда пайдо бўлади.

Google'нинг шахсий материалларингиздан топган суратлари фақат ўзингизга кўринади. Бу маълумот қолганларга кўринмайди. 

Янги фильтрдан десктоп ва мобил браузерларда фойдаланиш мумкин, лекин у Google'нинг Android иловасида кўринмайди, чунки унда аллақачон қурилмалардаги контентларни топишга мўлжалланган "Иловаларда" номли бўлим бор.

Top