11:13 / 29.05.2017
14526

Ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш учун минг доллар сўраган фирибгар ушланди

2017 йилнинг 26 май куни Юнусобод тумани ҳудудида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси «тезкор-қидирув фаолият тўғрисидаги қонун»га асосан тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси. Унинг натижасига кўра, Утбасаров Алишер Рузбаевич фирибгарлик йўли билан фуқаро Бахритдинов Акбардан (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) уни ички ишлар идоралари сафига қабул қилинишида ёрдам бериши учун 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритган вақтда, далилий ашё билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Утбасаровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишлари мумкин.

Top