21:27 / 29.05.2017
11740

Макрон: Сурия давлатининг йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак

Фото: RIA

РФ президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэль Макрон ўртасидаги ўзаро музокаралар очиқ руҳда ўтди. Бу ҳақида Макроннинг сўзларига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди

"Бу биринчи марта фикр алмашишимиз, ўйлашимча, у жуда очиқ руҳда ўтди, биз бир-биримизга кўп нарсаларни айта олдик. Мен бир қатор вазиятлар бўйича ўз нуқтаи назаримни баён қилдим... Ўйлайманки, айтилиши керак бўлган барча гапларни бир-биримизга айтдик", - деди Макрон Россия давлат раҳбари билан ўтган музокаралар якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. 

Шунингдек Франция етакчиси Сурия давлатининг йўқ бўлишига йўл қўймаслик борасида сўзлади. 

"Сурия давлатининг йўқ бўлишига ва бу минтақадаги вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслигимиз керак", - деди Макрон. 

"Бу ерда икки қизил чизиқ бор: кимёвий қурол қўллашга йўл қўймаслик ва тинч аҳолини гуманитар ёрдам билан таъминлаш. Мен Суриядаги террорчиларга қарши урушда ғалаба қозонмоқчиман ва у ердаги вазиятни биргаликда барқарорлаштиришимизни истайман. Биз ҳамкорликда шу иш устида ишлаймиз", - дея қўшимча қилди Франция президенти. 

Top