11:17 / 29.05.2017
15165

Юнусободда катта ёнғин рўй берди, тикув цехи бутунлай ёниб кетган

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йил 28 май куни соат 07:20 да Юнусобод тумани, Юнусобод 4-даҳасида йирик ёнғин юз берди. 

Ёнғин бу ерда жойлашган тикув цехида содир бўлган, оқибатда цехнинг ички қисми ва ускуналар 200 квадрат метр майдонда ёнган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Айни дамда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Top