11:43 / 29.05.2017
6674

Ўзбекистон ва ЕТТБ 1,5 млрд долларлик лойиҳалар устида иш олиб бормоқда — Абдулазиз Комилов

Фото: Flickr

Ўзбекистон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки умумий суммаси 1,5 млрд. долларга яқин бўлган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хабар берди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида чиқиш қилган Комиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ЕТТБ билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда.

У ўз чиқиши вақтида томонлар 1,5 млрд. долларлик қийматга эга бўлган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқаётганини таъкидлаб ўтган.

Вазирнинг қўшимча қилишича, бу лойиҳалар транспорт ва коммунал инфратузилма, банк соҳаси ва кичик бизнесда амалга оширилади.

Ўзбекистон ЕТТБга 1992 йилда аъзо бўлган. Банк Тошкентдаги ўз ваколатхонасини 1993 йилнинг майида очди. ЕТТБ маълумотларига кўра, ўтган вақт давомида банк Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий компанияларга 54 лойиҳа учун 899 млн. евро тақдим этди.

Top