11:42 / 30.05.2017
9965

Япония мудофаа вазири Америка ҳарбий машғулотларини бекор қилишни талаб қилди

Фото: AFP

Япония мудофаа вазири Томоми Инада Жанубий Окинава оролида 31 май-1 июнь кунларига мўлжалланган ҳарбий машғулотларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ерда АҚШ ҚКнинг мамлакатдаги қўмондонлиги десант машғулотларини ўтказишни режалаштирган эди. 

NHK телеканалининг Инадага асосланган ҳолда хабар қилишича, Америка ҳарбий қўмондонлиги фуқаро авиациясининг маҳаллий бошқармасига хабарнома юборган. Икки мамлакат ўртасидаги келишувга кўра, АҚШ бўлғуси машғулотлардан камида 7 кун аввал огоҳлантириши керак. 

"Биз АҚШга машғулотларни бекор қилишни ва фуқаро ҳаво кемалари учун огоҳлантиришни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилдик. Ҳозирча, биз Америка томонидан жавоб олганимиз йўқ", — деган Япония мудофаа вазири. 

Окинавада 25,8 минг америкалик ҳарбий хизматчилар ва уларнинг 19 минг оила аъзолари ва АҚШнинг фуқаролик ходимлари мавжуд. У ерда АҚШнинг Япониядаги ҳарбий иншоотларининг 70 фоизи тўпланган. АҚШ ҲҲКнинг сўнгги парашют-десант машғулотларини, маҳаллий аҳоли норозилигига қарамай, апрель ойи охирида ўтказган эди. 

Top