12:20 / 30.05.2017
22111

Довул вақтида Москва вилоятидаги пирамида шаклидаги иншоот вайрон бўлди

1999 йилда Москва вилоятининг Новорижский шоссеси яқинида ўрнатилган, шиша-пластик конструкциялардан барпо этилган 44 метрлик пирамида шаклидаги иншоот 29 май куни ҳудудда кузатилган довул вақтида вайрон бўлди. Пирамида россиялик муҳандис Александр Голоднинг 1990-йиллардан бошлаб Россия ва МДҲ давлатларида ўрнатилиши олиб борилган "энергетик пирамидалари"дан энг машҳури бўлган. 

Голоднинг таъкидлашича, пирамида ичига қўйилган сув саратонни даволаши мумкин бўлган, пирамидаларнинг ўзи эса бир неча йилдан кейин ОИТС, саратон, сил, грипп ва сариқ касал каби касалликларни йўқ қилиши керак бўлган. Пирамидага ёндош ҳудудларда ушбу касалликлар, экологик вазият, соғлиқни сақлаш, террорчилик ва жиноят бўйича сезиларли ўзгаришлар албатта кузатилмаган. Голод пирамидаларининг самарали эканлигини исботловчи бирорта далилнинг йўқлигига қарамасдан, бу иншоотлар баъзи доираларда машҳур бўлган.  

Пирамида вайрон бўлгач ҳам ўз оммавийлигини йўқотмади: одамлар унинг вайроналарига келиб, суратга тушишмоқда. Москва вилоятидаги ягона пирамидадан нима қолгани қуйидаги суратларда акс этган.

 

Top