13:40 / 30.05.2017
66176

Бразилияда янги туғилган чақалоқ туғилиши биланоқ юриб кетди

Бразилиялик шифокорнинг эндигина дунёга келган чақалоқ билан тасвирланган видеоси Facebook ижтимоий тармоғида тарқалди. 

Янги туғилган чақалоқ шифокорнинг ёрдами билан ўзининг илк қадамларини ташлади. Ушбу воқеа тасвирланган видео ижтимоий тармоқда ҳақиқий сенсацияга айланди.

Роликни бир неча кун ичида 335 минг киши томоша қилган, унинг остида юз мингдан зиёд шарҳлар қолдирилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари болада қаердан бундай "суперқобилият" пайдо бўлганини кенг муҳокама қилишмоқда.

Top