19:04 / 31.05.2017
8923

Ар-Риёдда номаълум шахс мактабда ўт очди

Саудия Арабистони пойтахтидаги Ал-Аҳлия хусусий мактаби ҳудудида юз берган отишма туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ар-Риёд полицияси баёнотида айтилган.

"Ар-Риёд мактабларидан бирида икки киши ҳалок бўлди, жиноятчининг шахси ҳозирча аниқланмади. Янги маълумот пайдо бўлиши билан расмий баёнот берилади", - дея таъкидланади полиция хабарида.

Саудиянинг "Ажил" янгиликлар порталининг хабар беришича, хусусий мактабда юз бергани отишмада бир киши ҳалок бўлган, яна бир инсон жароҳат олган. Дастлабки маълумотларга кўра, ироқлик собиқ ўқитувчи мактаб маъмурияти билан келишмовчилик туфайли ўт очган. Бангладешдан бўлган мактаб ходими ҳам жароҳат олгани айтилмоқда. Портал маълумотига кўра, мактаб директори – фаластинлик омон қолган.

Хавфсизлик кучлари ҳужум қилган шахсни қўлга олишга уринмоқда, у ҳозирга қадар мактаб ичида қолаётган бўлиши мумкин.

Top