18:09 / 31.05.2017
58666

"Оддий Мария" сериали бош қаҳрамони 55 ёшда (фотожамланма)

1990-йилларда эфирга узатилган "Оддий Мария" сериали нафақат Мексикада, балки бутун дунёда кенг намойиш этилди ва томошабинларнинг меҳрини қозонди. Унда бош қаҳрамон ролини ижро этган актриса Виктория Руффо эса жуда кўплаб телетомошабинларнинг севимли акстрисасига айланди. Унинг карьераси 80-йилларнинг бошида бошланган, лекин фаолиятидаги машҳурлик чўққиси 1989 йилга тўғри келади - ўшанда продюсер Валентин Пимштейн Викторияни ночор оиладан чиққан, ҳаётда кўп қийинчиликларни кўрган, ўз меҳнати орқали бойиб кетган аёл - оддий Мария ролига таклиф қилади. Актриса шу кунгача фильм ва сериалларда роль ижро этиб келади, талаб борасида омади келган, унинг фаолияти тўхтаб қолмаган. 1992 йилда у комедик роллар ижрочиси Эухенио Дербесга турмушга чиқади ва ўғли Хосе Эдуардони дунёга келтиради. 1997 йилда Виктория турмуш ўртоғи билан ажрашади. 2001 йилнинг мартида у сиёсатчи Омар Файёд билан оила қуради. Файёд ҳозирда Мексика сенатининг Идальго штати, Пачука-де-Сото шаҳридаги вакили ҳисобланади. 2004 йилда жуфтлик эгизак фарзанд (қиз ва ўғил)ли бўлади 

«Оддий Мария» сериалидан лавҳа (1989 йил)

 

1994 йил

 

1994 йил. Виктория Руффо Москвадаги Кремлга ташрифидан сўнг

 

1994 йил. Виктория Руффо Пермдаги пойабзал дўконида

 

Виктория Руффо онаси билан

 

Виктория Руффо ва унинг турмуш ўртоғи Омар Файёд

Top