19:37 / 31.05.2017
11745

Шавкат Мирзиёев Афғонистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Қобул шаҳри марказида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Афғонистон Президенти ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этди. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.

Top