11:21 / 31.05.2017
5682

Вьетнам АҚШ билан 15-17 млрд долларлик шартномалар имзолайди

Ханой маъмурияти Америка Қўшма Штатлари билан йирик тижорий битимларга эришишни режалаштирмоқда. Келишувлар ВСРнинг бош вазири Нгуен Суан Фукнинг АҚШга амалга ошираётган ташрифи доирасида имзоланади. "Биз ташриф натижасига кўра, 15-17 млрд долларлик шартномалар имзоланишини кутаяпмиз", - дея ҳукумат раҳбари сўзларини келтиради VnExpress маҳаллий янгиликлар портали.

Бош вазирнинг қайд этишича, Вьетнам АҚШдан юқори технологияли маҳсулотлар, ҳамда Америка корпорациялари тақдим этувчи хизматлар импортини кенгайтиришни режалаштирмоқда. "Ташриф доирасида жуда кўплаб келишувларга эришилади", - деган Нгуен Суан Фук.

Вьетнам ҳукумати раҳбари 29-31 май кунлари АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан Қўшма Штатларда расмий ташриф билан бўлиб турибди. Республика ТИВ расмий вакили Ле Тхи Тху Хангнинг маълум қилишича, музокараларда Ханой ва Вашингтон ўртасида "сиёсий ва дипломатик ссоҳалар, савдо, иқтисодиёт ва таълим" йўналишлари бўйича кенг қамровли масалалар муҳокама этилади. 

Top