Буюк британиялик аёл Моник Жеффри кулаётган пайтида умуртқа поғонасини шикастлаб олди. У беш йил аввал худди шундай жароҳатни аксирганда ҳам олганди, деб хабар бермоқда Daily Mirror нашри.
Аёлнинг айтишича, иш жойида бўйни оғриб қолган. У тахминан бир соатдан сўнг ҳамкасбининг ҳазили туфайли кулиб юборган ва қисман фалажланиб қолди. Касалхонада у томография қилинди ҳамда яна бўйин умуртқаларини шикастлагани маълум бўлди.
Илк шундай ҳодиса беш йил муқаддам, Жеффри каравотда ётиб, аксириб юборганида юз берган. Бошни кескин ҳаракатлантириш иккита бўйин умуртқасига зарар етказган. У ўрнидан тура олмаган, бироқ турмуш ўртоғига смс юборган. Аёл 14 ҳафтани бўйнида махсус мослама билан ўтказишга мажбур бўлди.
«Энди ҳеч қачон кулмайман ва аксирмайман! – дейди Жеффри. – Энди мен эҳтиёт бўлиб юришим керак».