14:53 / 01.06.2017
12689

«Bogi Shamol» – оптимал режалаштириш ечимлари, юқори функционаллик ва замонавий шарқона услубдаги эстетик дизайн уйғунлиги

«Bogi Shamol» СКМ пойтахтимизнинг Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманлари чегарасидаги Боғишамол кўчасида жойлашган. Транспорт йўли шаҳар типидаги посёлка Қибрайга элтади.

Яқин масофада кўп қаватли ва хусусий уйлар сектори бор. Мажмуа институтлар, поликлиникалар, дорихоналар, автоёқилғи қуйиш шохобчаларига жуда яқин жойлашган.

Шахсий автомобиллар ва жамоат транспорти учун мукаммал транспорт жойи бор. Ҳар кунги транспорт оқими 30 000 – 33 000 автомобилларни ташкил этади.

СКМнинг 13 000 квадрат метрлик тўрт даражали умумий майдони турли маҳсулотлар ва хизматларни таклиф этувчи ижарачиларни жойлаштириш имконини беради.

Савдо мажмуаси савдо ва кўнгилочар зоналарга бўлинган, улардан бўлажак ижарачиларга қуйидагиларни тақдим этамиз:

•  Минус биринчи қават – чакана савдо;
•  Биринчи қават – супермаркет; 
•  Иккинчи қават – кўнгилочар ва сервис корхоналари, чакана савдо дўконлари;
•  Учинчи қават – фудкорт майдончаси, кинотеатр ва болалар ҳудуди.

«Bogi Shamol» - оилавий шаклга эга савдо-кўнгилочар маркази. Биз вақт ва харидни уйғунлаштирган ҳолда ўтказиш ҳамда бутун оилага мўлжалланган кўнгил очишни ташкил этишнинг янги имкониятларини таклиф этамиз. Ҳар бир ташриф буюрувчи ўзига ноёб нимадир топиши мумкин.

Комплекс ҳудудида ажойиб кафе ва ресторанлар ишлайди, у ерда харидлар орасида танаффус қилиб, дўстлар даврасида қаҳва ичиш ёки бутун оила билан тушлик қилиш мумкин. Оилавий муҳитни яратиш – бизнинг устувор вазифаларимиздан бири.

СКМ меҳмонлари учун муз яхмалаги ва батут маркази ишлайди. 

Автомобиль эгалари учун иккита кенг автотураргоҳ мунтазир. СКМ катта омборхоналарга эга.

Янги «Bogi Shamol» СКМда ижара масаласида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилиш мумкин: +998 90 188 88 66

Реклама ҳуқуқи асосида

Top