11:29 / 01.06.2017
10777

Давлат экология қўмитасига раис ўринбосари, қўмита бўлинмаларига эса янги раҳбарлар тайинланди

Жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан, Ўктам Чориевич Ўтаев Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021-йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, янги ташкил этилган Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясига Бекзод Комилжонович Қорабоев бошчилик қиладиган бўлди.

Нодир Арслонович Мўминов Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (собиқ Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика инспекцияси)га раҳбар этиб тайинланди.

 

Top