13:08 / 01.06.2017
13268

Фото: Мирзо Улуғбек туманида автомобиль олиб қочган шахс ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 29 май куни тахминан соат 11:15 да, номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчасида фуқаро Зокир Даминовга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган “Матиз” русумли автоулов қулфланмаган ҳолатда ва калити ўт олдириш қисмида қолдирилганлигидан фойдаланиб, мазкур автоуловни олиб қочган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, автоулов Мирзо Улуғбек тумани, Моҳларойим кўчасида топилиб, мазкур жиноят Дмитрий Александрович Костров томонидан содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан қўлқоплар, автоулов калити ва пульти ашёвий далил сифатида олинган. 

Костровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этиши мумкин.

Top