22:04 / 01.06.2017
10191

Россия: Эрон ШҲТда аъзо бўлишга кейинги номзод бўлиши керак

Россиянинг фикрича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ҳиндистон ва Покистон қўшилгандан кейин, унга тўлақонли аъзо бўлишга навбатдаги номзод Эрон бўлиши керак. Бу ҳақда Россия президентининг ШҲТдаги махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди. 

ШҲТнинг навбатдаги саммити Остонада 8-9 июнь кунлари бўлиб ўтади.

"ШҲТ майдончаси минтақадаги барча давлатлар ҳисобига кенгайиши керак. Россиянинг фикрича, ташкилотга навбатдаги номзод Ҳиндистон ва Покистондан кейин, бизда ШҲТга аъзо бўлиш учун мезонларга тўғри келадиган бошқа давлатлар билан бир қаторда Эрон бўлиши керак", деб айтди Ҳакимов Петербург халқаро иқтисодий форумидаги нутқида. 

Ҳакимовнинг айтишича, ШҲТ катта салоҳиятга эга.

"Нима учун ШҲТ муҳим майдон бўла олиши мумкин? Ҳиндистон ва Покистон қўшилгандан кейин ШҲТ эга бўладиган салоҳият – жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 24 фоизи ҳақида гапирилмоқда. Бугунги кунда биз ташкилотнинг улкан географик қулочи, 18 та аъзо-давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкорлар ҳақида гапирмоқдамиз", деб қўшимча қилган Ҳакимов.

ШҲТ 2001 йилда Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон етакчилари томондан ташкил этилган. 2016 йил июнда Тошкентда ўтган саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши ҳақидаги меморандум имзоланганди.

Top