19:12 / 01.06.2017
8887

Тошкент ИИББ 5 ойда 231 нафар бедарак йўқолганларни топишга муваффақ бўлди

Содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ой бошидан 115та, ҳафта давомида эса 24та, шундан 1та қотиллик, 1та қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 13та ўғирлик, 7та фирибгарлик, 2та транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари фош этилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида Дониёр Тошхўжаев маълум қилди. 

Шунингдек, йил бошидан 971 нафар, май ойи давомида 166 нафар, 25-31 май кунлари оралиғида 46 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланган. Бундан ташқари, йил бошидан 313 нафар киши бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида 231 нафари аниқланиб, яшаш жойларига қайтарилган. 

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида май ойида давомида 105та, ҳафта давомида 22та ҳолат аниқланди. 

Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида йил бошидан гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятларига доир 86та, ҳафта давомида 7та ҳолат аниқланган. Ҳафта давомида 1,03 грамм, ой давомида 11,019 кг, йил бошидан эса 24,246 кг гиёҳвандлик воситалари олинган.

 

Top