00:41 / 01.06.2017
9893

Усмонов Навальнийдан аксилкоррупцион тергов ҳақидаги роликнинг тўлиқ ўчирилишини сўрамаган

Фото : АГН "Москва"

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийдан аксилкоррупцион тергови ҳақидаги роликни тўлиқ ўчиришни эмас, балки Усмоновнинг шаънига путур етказувчи қисмларинигина ўчириб ташлашни талаб қилган. Бу ҳақда Усмоновнинг матбуот хизмати маълум қилди.     

Аввалроқ Москвадаги суд Усмоновнинг Навальнийга қарши шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш бўйича шикоятини қондирди. Судья Навальнийга у томондан тадбиркор ҳақида тарқатилган маълумотларни рад этиш ва ўз сайтидан аксилкоррупцион тергови ҳақидаги роликни ўчириб ташлаш мажбуриятини қўйган. Навальний суднинг қарори устидан шикоят қилишини, видеороликни эса ўчирмаслигини айтган.

"Суд ўтмасидан, Навальний яна ёлғон гапиришни бошламоқда. Унинг айтишича, у ўзининг ролигини ўчирмайди. Бироқ А.Б.Усмоновнинг талаби ва суд қарорига кўра, бу ролик ва Навальнийнинг Youtube’да ва ўз сайтларидаги бошқа материалларидан жаноб Усмоновнинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи қисмлари ўчириб ташланиши керак", деб айтилган Усмонов матбуот хизматида. 

Таъкидланишича, шикоят "Навальнийни бутун роликни ўчиришга мажбурламаслиги" айтилган.

"Навальний навбатдаги марта жамоат фикрини чалғитишга ҳаракат қилмоқда, бу эса таажжуб эмас, балки нафрат уйғотмоқда. Хулосалар чиқариш учун суднинг расмий ҳужжатини кутишни таклиф қиламиз", дейилган Усмонов матбуот хизмати баёнотида.

Top