14:50 / 02.06.2017
10852

Москва ғарбида отишма, икки киши ҳалок бўлди

Фото: Fotolia

Россия пойтахти Москва шаҳри ғарбида юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар берган.

Москвада жума кунига ўтар кечаси Крылатские холмы кўчасида икки шахслар гуруҳи ўртасида отишма юз берди. Бундан аввал бир киши ҳалок бўлгани ва уч инсон жабрлангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди

"Ҳодиса оқибатида беш киши жабрланди, улардан икки нафари олинган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди", - деган навбатчи офицер.

Top