15:21 / 03.06.2017
16846

1 июнь куни Тошкентда рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, ҳалок бўлиш ҳолати қайд этилмаган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

2017 йилнинг 1 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3886 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1156 тасини қўпол турдаги, 12 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этади. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 1 июнь куни жами 1176 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 638 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 538 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top