19:27 / 03.06.2017
42990

Дунёнинг шунчаки истиқомат қилиш учун пул тўлайдиган шаҳарлари

Аксар кўпчилик кўчишни, айниқса, бутунлай кўчишни ҳақиқий бош оғриғи деб  ўйлайди. Нима керак, шундоғам кун ўтиб турган бўлса, «ёмонмас»-ку, деган фикр энг биринчилардан бўлиб хаёлга келиши шубҳасиз. Аммо, яхшилаб ўйлаб кўринг, сиз қимматли умрингизни шунчаки «ёмонмас» ҳаёт билан ўтказиб юборишни ростдан ҳам хоҳлайсизми? Ахир, бутун дунё очиқ бўлса, қолаверса айрим давлатлар ва шаҳарлар қучоғини очиб туришдан ташқари, айнан у ерга кўчишга қарор қилганингиз учун пул беришга шай турган бўлса! Демак, танишинг, қуйидаги шаҳарларда сизларга қандай муомалада бўлишар эди?

Аляска, АҚШ

Бу ерда сиз ўзингизни Жек Лондон романи қаҳрамонларидан биридек ҳис қилиш имконига эгасиз. Олтин қидирасизми, балиқчилик кемасига ёлланасизми ёхуд ўз бизнесингизни ташкил этасизми: хоҳласангиз бўри терисини сотишингиз мумкин. Милтиқдан ўқ отиб, қишки овдан роҳатланинг — ҳа, айтганча, ҳукуматдан бу ерга кўчиб келганингиз учун 2000 АҚШ доллари олишни унутманг. 

Утрехт, Нидерландия

Нидерландия ҳудудида сўзсиз даромад дастури ўтган 2016 йилдан амалда. Албатта, ҳозирча, бир шаҳарда: Утрехт фуқаролари, ишласа-ишламаса, ойига 1 минг евро пул олишади. 

Детройт, АҚШ

Қачонлардир Детройт ҳақли равишда Американинг энг йирик шаҳарларидан бири эди.  Ҳозирда, шаҳар том маънода ачинарли кунларни бошидан кечирмоқда. Бу ерда истиқомат қилиш, жиноятчилик кенг тарқалгани сабабли, хавфли ҳам бўлиши мумкин. Аммо, Америка Детройтни қаёқдаги жиноятчилар қўлига топшириш ниятида эмас. Шаҳарни тиклаш бўйича ишлаб чиқилган Live Downtown дастури тураржой харид қилувчиларга 20 минг доллар миқдорида фоизсиз ссуда беришни кўзда тутади.
 
Мисима, Япония

Мисима аҳоли пункти учта унча катта бўлмаган оролдан иборат. Бу 400га яқин одам учун анча кўп. Шу сабабли, вилоят муниципалитети бу ерга кўчиб келганларга илк 3 йилда ҳар ой минг долларга тенг маҳаллий пул тўлашга қарор қилди.

Нью-Ҳэвен, Коннектикут

Нью-Ҳэвенда уй харид қилиш жуда қулай бўлса керак: давлат дастури бу шаҳардан уй харид қилишни истаганларга 10 минг АҚШ доллари миқдорида фоизсиз ссуда беришни кўзда тутади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агар, сиз 5 йил шу ерда яшасангиз, давлат ссудадан сизнинг фойдангизга воз кечади. Уй шубҳасиз, сизники бўлиб қолади. 

Матсайкер ороли, Тасмания

Қачонлардир, болаликда денгиз соҳилида маёқ қоровули бўлишни орзу қилганлар учун энг муносиб жой. Тасмания оролининг нақ соҳилида жойлашган оролчада яшашни хоҳловчиларга мамлакат ҳукумати нафақат бепул уй, балки доимий иш ҳам беришни ваъда қилмоқда. 

Понга, Испания

Испаниянинг Астурия князлигида мамлакатнинг энг қадимги қишлоқларидан бири мавжуд. У ерни маҳаллий аҳолининг тарк этиши мамлакат ҳукуматини жиддий ташвишлантирмоқда. Шу сабабли, минтақа маданиятини тиклаш мақсадида испанияликлар бу ерга кўчиб келишга аҳд қилган ёш оилага бир марталик 3 минг евро тўлашга қарор қилишди. 

Top