18:53 / 03.06.2017
27603

Эксперт: «Афғонистондаги вазият энди ташвишли эмас, у ҳалокатли бўлишга жуда яқин»

«Тожикистонда ўтказилган ҳарбий машқлар фақат куч-қудрат намойиши эмас, Марказий Осиё қуролли кучларини жангариларнинг эҳтимолли ҳужумига тайёрлашдан иборат», — деган қирғизистонлик сиёсатшунос Марс Сариев Душанбеда ўтаётган «Антитеррор–2017» машқларининг якунловчи босқичи ҳақида StanRadar.com’га сўзлаб берар экан.

Экспертнинг фикрича, радикал ташкилотлар етакчилари Россиянинг Суриядаги ҳарбий кампанияда иштирок этаётганидан норози эканлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабарлар пайдо бўлган.

«Жангарилар ўз тарафдорларини Россияда барқарорликни издан чиқариб, «урушни унинг ҳудудига кўчириш»га чақирган. Айнан шу мақсадда ҳозир Афғонистон шимолида ИШИД терроричилик ташкилоти қуролли кучлари тўпланмоқда. Улар Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Россияга кириб боришни мўлжаллашган. Жангарилар йўл солишни мўлжаллаган давлатларнинг барчаси радикал гуруҳларнинг эҳтимолли ҳужумларига тайёр бўлиб туриши керак», — деган у.

Сариевнинг сўзларига кўра, диққат-эътибор фокуси яна Суриядан Марказий Осиёга қайтмоқда. Сиёсатшуноснинг фикрича, амалда Сурия парчаланиб бўлди ва ҳозирга келиб ягона давлат эмас, алоҳида ҳудудлар ва таъсир доираларидан иборат бўлиб қолди.

«Сурия йўналиши бўйича фаол ҳаракатларини якунлашгач, жангарилар янги нишон томон юз тутишади. Бу ҳолатда асосий савол Россия ва Хитой Марказий Осиёдаги барқарор вазиятни ушлаб тура олишида эмас, жангариларнинг ҳужуми мамлакатларидаги махфий террорчилик ячейкаларини фаоллаштириши мумкинлигида», — дея фикрини якунлаган таҳлилчи.

Top